-«Бошидаги — қандай тож, жўра?»
-«Қайдан билай, ўзидан сўра!»

Бўлганидан — коинот хадсиз,
Сирлари хам, ўзидай — чексиз!…

-«Ташламоқчимисан — сувга ўзингни?
Бу ишинг, яхшимас — очгин кўзингни!

-«Сувга ташлайдиган, сумкада келмас,..
…Денгиз-ла мен сухбат — қурмасам бўлмас!…»

-«Сен айтдинг, камалак — нақадар «сирли»,
Лекин мен, кўрмадим — холат арзирли?»

-Кўришни истасанг — «сир»ни юз фоиз,
Уни «қалб кўзи»да, кўрмоқлик — жоиз!…»

-«Дардинг тошга — айтма берилиб,
Тош чидолмай — кетар ёрилиб!

Тош шунчалик, заифдир ишон,
Инсон дардин — кўтарар инсон!

-«Нимадир ёдимдан — чиққани тайин,
Ха, шундай, ташвишлар — кўпайган сайин!…»

-«Бу нима?» — «Бу, дарахт — бўрон ағдариб,
Унут бўлиб кетган — чириб, ўзгариб!»

-«Мазмунсиз яшасанг — дунёга келиб,
Шу қисмат сенга хам — боқади «кулиб»!»

-«Хушёр бўл қўлингни, эхтиёт қилиб,
Лат ейди эшикда, ногох қисилиб!».

-«Лат еса, битади ўтиб ой-йиллар,
Қўлимни қисмасин — беъвафо қўллар!»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz