-Йиғлама қиз, йиғлама:
Кўрасан, бир кун мана,

Қайтар онанг барибир,
Фақат кут, қилиб сабр!…

Онанг кетди — элакка,
(Ё бўлмаса, челакка).

«Эллик оғиз» гапи бор,
Сени — эсламас зинхор!

Майли, йиғла — юз бора,
Онанг — эшитса, зора!

Сен қоядан йиқилсанг бехол,
Шифокорга етказса дархол,
Ўз-ўзинга ишонган каби,
У сен учун — ишонч «мактаби»!…

-«Эшитгансиз, эртакдаги «Тош гул»ни…
«Тош қиз» бўлар экан хатто хаётда.
Рақс учун танлайди қайси йўлни?…
Фақат бошин қимирлатар, албатта!…»

-«Али Бобо, қай биримизни?
Қай биримизни? Қай биримизни?

Али Бобо — сен довюраксан,
Мардлигингдан — элда достонсан!».

-«Қай биримиз, танладинг қани?
Ё шаймисан — қочиб кетгани?…»

-«Тушунмадим, нима қиляпсан, Панда?»
-«Тозалайман, тишни — овқат еганда!?…»

-«Ана, мен айтмабмидим!?
Ана мен айтмабмидим!?»

-«Юз бор такрорлаб, шояд,
-Кўндирдинг ва нихоят!…»

«Ўта қаттиқ, чарчасанг агар,
Қоя тош хам — диван туюлар!»

-«Шохим, нега хомушсиз бунча?»,
-«Шундай бўлар, тушлик қилгунча!».

-«Ташвиш хиссин — беряпсиз менга!»,
-«Мен тупурдим — ташвишларинга!»

Бегемотим — миттивой,
Сен шумтака — жиннивой.

Барча нарсани ютма,
Кит эмассан — унутма!

Не чун — ташвишли хаёт,
Сен бор-йўғи, бегемот!,

Тўп тишлашинг — кулгулик,
Бу эмаску — егулик.

Иккимиз — бахамжихат,
Теннис ўйнаймиз — фақат!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz