Соус қўшиб пиширилган филенинг таъми, баланд ҳароратда эриган пишлоқ билан янада мазали бўлади

Фото: Lifehacker

 — Манба:  «Daryo» нашри.

Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ филеси — 800 г;
  • тухум — 2 дона;
  • пишлоқ (пармезан) — 75 г;
  • нон талқони — 75 г;
  • туз;
  • зайтун ёғи — 3 ош қошиқ;
  • саримсоқ пиёз — 2 дона;
  • ўзининг сокида пишган помидор — 350 г;
  • шакар кукуни — 1 ош қошиқ;
  • моцарелла — 65 г.

Тайёрланиш жараёни:

  • Филени ўртасидан бўлиб, туз сепинг.
  • Тухум чақинг, қирғичдан чиқарилган пармезаннинг ярмини нон талқони билан аралаштиринг.
  • Филени биринчи чақилган тухумга, кейин эса нон талқонига ботиринг.
  • Ёғ солинган товада товуқ бўлакларини ҳар икки тарафини 4-5 дақиқадан қовуриб олинг.
  • Саримсоқ ва помидорни майдаланг.
  • Қолган ёғда майдаланган саримсоқни қовуриб устидан помидор, туз ва шакар кукуни қўшинг, 5-10 дақиқа димлаб пиширинг.
  • Печга қўйиш мумкин бўлган чуқурроқ идишга томат соуси солинг, устидан филени қўйинг.
  • Моцарелла солинг, қолган пармезанни сепиб чиқинг.
  • 220 даража қизиган печда 5-10 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Гарнир сифатида печда пиширилган картошка ёки сабзавотлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Ёқимли иштаҳа!

От qwert.uz