АЙИҚЧАЛАР ОЛИШУВИ:

-«Кўрдингми, мен кучлиман, ростдан!»
-«Ха, ярамас, туртдинг бехосдан!

Ғирром қилиб ютасан, доим,
Айтиб берай, келганда ойим!…»

ТУСТОВУҚНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ:

-«Қандай гўзал, патларинг, қойил!
Гўзаллигинг — тахсинга мойил!».

-«Ёққан бўлса, томоша «текин»,
Оёғимга қарама, лекин!…»

КАРВОН КЎРДИМ:

-«Карвон кўрдим, туялари бўзлаб келар,
Тақир чўлда, улар нени излаб келар?

Қум бўрони — қийнагани эсдан чиқиб,
Балким улар, хазинани кўзлаб келар?»

ТЎТИҚУШ:

-Гап қайтарма, хой одобсиз қуш!
-«Бежиз эмас, исмим — тўтиқуш!

Сен чидашга мажбурсан, бир оз,
«Гап қайтариб», топганман эъзоз!

НАВБАТ ЎТЛАШГА:

-«Хўш энди, онажон, навбат нимага?
Шуни ўйлаб, сўнгра — айтсак хаммага…!»

Болажоним энди — навбат ўтлашга,
Чунки биз, маъсулмиз, ушбу юмушга!»

УНУТМА:

-«Нимани кўряпсан, мўралаб қани?»
-«Тушликка — нима бор, ахир егани?».

-«Бекорчисан бугун,тушликни кутма!»
-«Қуруқ қоп тик турмас, буни унутма?»

ҚОРОВУЛЛАР АЛМАШИНУВИ:

-«Бўлмасмиди, вақтида келсанг?»
-«Қуролимни қидирдим, билсанг!»

-«Овсар, қушда қурол не қилур?»
-«Ахир, бир оз ёлғон хам зарур!»

ОҚ АЙИҚҚА АЧИНИБ:

-«Ачиниб кетяпман, шундай совуқда…!
Совуқ қотганингда, «печка» қаёқда?».

-«Бас қил ачинмоқни, жўна изингга,
Йўқса ачинишар, сени ўзингга!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz