ҚАРИГАНДА:

-«Ха, шу, айтишларига қараганда…!»
-Эзма бўлиб қолибсан, қариганда.!

ИРКИТ ЎРДАКЧА:

-«Иркит ўрдакча деб юзимга солманг,
Сўнг пайти келганда, уялиб колманг!».

ХАРАКАТ:

-«Ўпкангни қўлтиқлаб, шошмасанг бунча,
Сенга етолмадим, интилдим шунча!».

-«Баландроқ осилгин, осилсанг фақат,
Мендан ўзиш учун, қилгил — харакат!…».

ХУЛОСАГА ШОШИЛМА:

-«Хой, сен бўри, йиртқич, кушанда,
Барча учун — зараркунанда!…».

-«Хулосага, шошилма дейман,
Хайвонларнинг — касалин ейман.

Мен «санитар» вазифасида,
Кераклиман, билсанг аслида!…»

«БАРАКОТ» УЧУН ХАРАКАТ:

Қўйни эл ичида, дерлар «баракот»,
Лекин «баракот»га керак харакат!

Ем, хашак. сувини — бермасанг ботроқ,
Унда «баракот»мас, «банкротсан» ўртоқ!

ШАРОИТ ЙЎҚ БЎЛГАНДА;

Қалдирғочга дедик: -«Қиш келса нега,
Сен учиб кетасан, иссиқ ўлкага?».

-«Юртингиз қиш пайти — анча совуқдир,
Шунга, қолай десам — шароит йўқдир!…».

-«Ха, энди тушундик, аёллар нега,
Баъзан кетиб қолар, ота уйига!…»

«АЙБДОР» ТЕЛЕВИЗОР:

Бир қўшним, хеч кимга гап бермай кеча,
Ёмонлади — телевизорни пича.

-«…Пичоқда кимлардир — масаллиқ кесар,
Ким шу пичоқ билан — бўлар «йўлтўсар»!

Бу унинг жиноят йўлидан дарак,
Хўш нега, «пичоқ»ни — айбламоқ керак?…»

РЎЗҒОР — «ҒОР»:

Асосан, уйлангач — бўйинда рўзғор,
Тўлдириш қийнагач — дейишади «ғор»,

Лекин, масалани, асло олманг — тор,
Рўзғорни бутлашнинг — ажиб гашти бор!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz