ҚЎЛ БИЛАН БЕРГАНДА:
-«Қуш тўймас — қўл билан берганда»,
Лекин, бундай олиб, кўрганда,
Фарқи йўқ, бизга ким бергани,
Эътибор беришса — бўлгани!
ҚОЧИБ ҚОЛГАН МАЪҚУЛРОҚ:
-«Бизлар учун хавфли — бу нима?
Қайси хайвон солар вахима?»
-«Йиртқичлардан, хушёр бўлинглар,
Лекин, шуни яхши билинглар,
Энг хавфлиси, қуролли инсон,
Ундан қочиш учун — йўқ имкон!..
Тўғри, бир хилмас улар, бироқ,
Қочиб қолган, асли — маъқулроқ!»
БЎЛСАМ ЎРНИНГДА:
-«Ха, жонивор, қандай халқа — бурнингда?»
-«Тезроқ кетар эдим, бўлсам — ўрнингда!…»
ХЎРОЗ:
-«Бугун тухум қилдингми, ўзинг?»
-«Ажратмасми, хўрозни кўзинг?»
БИЗНИ КАМРОҚ ЎЙЛАШЯПТИ:
-«Нималарни ўйлаяпсан — шу вақтда?»
-«Бизни камроқ ўйлашяпти — шу хақда!»
ҚЎЛДАН КЕЛМАЙДИГАН ИШЛАР:
-«Ха, бароқвой, бу қандайин харакат?»
-«Шу холатда, ўзим тушайин сурат!»
-«Олма эмас, сенга сичқон яхшида…?»
-«Хозир, қўлдан келмас ишлар — авжида…!»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ