ХАЙВОНОТ БОҒИДА:

-«Тур ўрнингдан, ўн бўлди соат,
Нега ахир, ухлайсан бевақт?»

-«Тушунмайман, онажон сизга?
Шу хайвонот боғи — уй бизга!

Ухласак, вақт — ўтади тезроқ,
Қиёфамиз — бўлар яхшироқ!…»

ЭЧКИНИНГ ОРЗУСИ:

-«Келишибди яна — томоша учун,
Мен ўйлабман менга — келди деб пичан!…»

ҚОТИБ ТУРГАН ОЛМАХОН:

-«Қимир этмай турдинг, шунча, қойилман!»,
-«Мени пойлаганни — мен хам пойлайман!»

ШОШИБ ҚОЛДИ:

-«Шошиб қолдинг, бошингни буриб?»,
-«Хам ўлжамни, хам сени кўриб!…»

САВОЛГА-САВОЛ:

-«Нега бўйинг узун, хой «мирзатерак»!»
-«Айтчи, нега калта бўлиши керак?…»

БЎРИНИНГ ОҒЗИ….

-«Бўри, нега сени — оғзинг доим қон?»
-«Шунча яширсам хам — топади инсон!…»

ВАХИМА:

-«Энг қўрқинчли нарса — сен учун нима?»
-«Қўрқишимни билишлари — вахима!…»

АСАЛСИЗ ҚОЛИБ:

-«Боларижон, не сабабдан бор нишинг?»
-«Нишсиз бўлсам, асалга тегмас тишинг!

Ким кўринган, асалим тортиб олиб,
Сўнг турардим, маъюс — асалсиз қолиб!…»

ЙЎЛ КИМНИКИ:

Бир хайдовчи, «пахса» қилиб қўлини,
Таъкидларди, бермаслигин йўлини,

Бошқалар дер: «Йўлда бўлгин мулойим,
Лекин билгин, ахмоқники — йўл доим!…»

АВТОХАЛОКАТ:

Автохалокатлар бўлганда содир,
Бу холат барчага солар хавотир.

Шундай бўлса хамки, айримлар лекин,
Томоша қилишар, бир четдан секин!…

ДОКА РЎМОЛНИНГ ҚУРИШИ:

Оддий «дока рўмол» — бор қандай нафи?
Эр-хотин учун у — қум соат каби!

Рўмол ювилгандан, қуригунича,
Эр-хотин ярашар, урушиб пича!…

ДОРИ ТУГАБ:

«Хинд фильм»ларини кўрсангиз агар,
Баъзан йиғлайбериб, кўз ёши тугар.

Мехрга зор бўлиб — «хаста» бувилар,
Дорилари шундай — тугаган бўлар!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz