ТОШ ОТМАЙСИЗМИ?…
-«Хоним, узрим бор сизга,
Тош отмайсизми, бизга?»
-«Асло ундаймас, жаноб!»,
-«Қандай ёқимли жавоб!
Урмайсизми — таёқда?»
-«Вой, бундай гап қаёқда?»
-«Ғишт билан қотирмассиз?»
-«Сиз. менимча — ғирт мастсиз!»
-«Шон-шарафлар — Зердага!
Йўғ-ей, узр — Гердага!»
ШОХ::
-«Шохнинг бири — иккинчисидан калта?
Бундай холни, кўрмоқдаман илк марта!».
-«Битта бутун шохим демак бор хали,
Асқотади душманга, келса гали!…».
БАЪЗАН:
-«Анча пайтдан буён, ётибсан бехуш,
Ё ёрдам керакми, холатинг нохуш?»
-«Йўқ, афсус, кеч қолдинг, бермоққа ёрдам,
Ўзингни айблама, эй сахий одам!
Бизга емиш берса, айрим инсонлар,
Рўбарў келишар — баъзан ёмонлар!»
-«Сен демак тириксан, хурсандман бехад?»
-«Йўқ, сен рухим билан сўзлашдинг фақат!».
«СИМ-СИМ»:
-«Қани сени эганг, у кетди қаён?,
Эшаклар, аслида бетартиб хайвон.
Балким у адашиб, юрар тентираб,
Олисга кетгандир ё ўтин қараб.
Бу ерда тоғларнинг йўқдир поёни,
Адашиб қоласан, ёмон томони!»
-«Мен сенга бир сирни ошкор этайин,
Эгамнинг хазина топгани тайин.
«Сим-Сим» деб номланар, хазина ростдан,
Сен хам бор ортидан, «қуруқ» қолмасдан!»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ