ЮРАР ЭМИШ:

-«Эшитдингми янгиликни?» — «Яна қанақа?»,
-«Қўшни тўти юрар эмиш, ушлайсан ёқа!».

-«Ахмоқ экан, ким қўйибди — «юриш»ни қушга,
Қанот бўлгач, харакат қил, фақат учишга!…»

ЎЗИНГИЗ «РИЗҚ» БЎЛМАНГ:

-«Нима қиляпсизлар, қўниб бу ерга?»
-«Ризқимиз теряпмиз, хаммамиз бирга!»

-«Эхтиёт бўлинглар, хавф-хатар яқин,
Ўзингиз бошқага — «ризқ» бўлманг, тағин!…»

КРИЛОВНИНГ МАСАЛИ:

Дарахт тепасига, қараб тулкивой,
Бир нима ёдига тушди хойна-хой:

-«Хаёлинга келди кимнинг ғазали?»
-«Ғазал эмас, Криловнинг масали!…»

ЦИРК АРТИСТИ БЎЛАМАН:

-«Нима қилаяпсан, тентакка ўхшаб?
Ёғочдан-ёғочга сакрайсан қақшаб?»,

-«Кўрсатиб қўяман, сенгларга ўша…,
Цирк артисти бўлиб, бериб томоша…!»

ҚИТИҒИМ БОР:

-«Қўлингни ол, ярамас тезроқ,
Қитиғим бор, бўйнимда озроқ.

Тишлаб олсам қўлинг, ўчашиб,
Қирқта укол — қилади насиб!…»

АҚЛЛИ ОЛМАХОН:

-«Хой, олмахон, ақлингни ишлат,
Сен ёнғоқни — бошқага тишлат!»

Ёнғоғини инига қўйиб,
Сўнг гапирди — олмахон кулиб:

-«Аврамоқчи бўлдингу, лекин,
Бериб бўпман, ёнғоқни текин!,

Сен ўқиган китобни — ишон,
Ёзган эдим, мен аллақачон!»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz