РИОЯ ҚИЛИБ:

Хайдовчидан йўловчи сўрар:
-«Нега керак, йўлда белгилар?»

Жавоб қилди, хайдовчи кулиб:
-«Юрамизда — риоя қилиб!».

-«Ха, тушундим, шунинг учун хам,
Тезлигингиз эмас — 100 дан кам!…»

ФАРҚ:

-«Ошхоналар кўпдир кўчада,
Фарқи борми уйдагисидан?».
-«Домийдир уйда хўранда,
Кўчадаги — алмашар кунда!…»

ҚАРЗИНГНИ ОЛИШ УЧУН:

-«Агар ололмасанг қарзингни,
Айтсанг бўлар, кимга арзингни?».

-«Илтимос қил, сен «қарздоринг»га,
«Навбатинг»ни сурар олдинга!…»

АЙБДОР ГУГУРТ:

Гох хайрон қоламан, гугуртга боқиб,
У фойда келтирар, оловни ёқиб.

Таом ширин бўлса, хеч ким эсламас,
Ёнғин чиққан пайтда, «Гугурт — ярамас!»…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz