ҚАНДАЙ ЖАРИМА ТЎЛАЙМИЗ?:

-«Қизиқдингми янгиликга?» — «Нимага?»,
-«Светофор қўйишибди — туяга!».

-«Нима қибди? Бунга хурсанд бўлайлик,
Демак туя — инсонларга қулайлик!».

-«Майлику-я, ўрганиб хам қолармиз,
Лекин қандай — биз, жарима тўлаймиз?…»

ОРТДА ҚОЛМА:

«Ортда қолма, етиб ол,
Ўзиб хам кет — бемалол!».

-«Етолмасам — не бўлар?»
-«Етиб олар — овчилар!»

МЕН ЭМАСМАН ЗОЛУШКА:

-«Мана бу қовоқ — сенга!»
-«Нега у керак — менга?».

-«Сен қоронғу тушган дам,
«Фея»дан сўра ёрдам.

Сехрли таёқда у,
Мўъжиза яратар-ку!…

Эгнингда — гўзал либос,
Қовоқ ўрнида — извош!».

-«Кечирасан, сен ука,
Мен эмасман — Золушка!…»

СУВДАГИ ЁНҒИН:

-«Хохлаганча суз, мана,
Чўкиб кетмагин яна.

Лекин чекма — сузганда,
Қолиб кетма — ёнғинда!…»

-«Томинг кетиб қолганми?
Хеч замон — сув ёнганми?».

-«Танкерлар нефтни ташир,
Халокат бўлса, ахир,

Нефть қоплар сувни шунда,
Ёнғин чиқар ўшанда!…»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz