Элак учун чиқса аёллар,
Доим элак, балога қолар.

…Нега энди айбдор элак,
Ахир элак — рўзғорга керак.

Аёл эса — «Малика Будур»,
Оилада — барака шудир.

Аёл киши, чиқса элакка,
Сўнгра дарди сиғмай юракка,

У «бор-йўғи» эллик оғиз гап
Гапиради бирма-бир тахлаб.

Шунинг учун, айбсиздир элак,
«Қолганлар»ни айбламоқ керак!

«Айбдор»ни топмоқлик осон,
«Айбдор» бу — ун сотган инсон.

Эланмаган унни у нега,
Чиқаради ахир сотувга?

Хулоса шу, айбдор — удир,
Айбсиздир — «Малика Будур»!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz