Икки маймун асфальтда,
Тобланарди офтобда:

-«Турибмиз — асфальт йўлда,
Транспорт ўтар бунда.

Кел, асфальтни бўшатиб,
Турайлик, четга ўтиб!».

-«Бундай гапни қўйсангчи,
Ўзинг ўйлаб кўрсангчи?

Машина уриб кетса,
Касалхонага элтса,

Кейин уни «соғамиз»,
Бўлар — «хомий» оғамиз!».

-«Борми сени виждонинг,
Қайда қолди имонинг?

Гапларинг тузсиз, тахир,
Хатто, эшитиш оғир.

Шунча айбларинг туриб,
Ер турибди кўтариб!

…Сен нафсинга — бўл банди,
Йўлимиз — айро энди!…»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz