Совчи келди, яхши ниятда,
Бирдан кириб бориш уят-да,
Шунинг учун, ўйлаб совчилар,
Қўшнисидан сўраб кўрдилар,
Қўшни аёл, гап — сўзга уста,
«Таъриф» қилди қизни бир пастда.
«Таъриф» бўлиб, буларга дастак,
Бирданига ўзгарди «истак».
Тарвузлари қўлтиқдан тушиб,
Жўнадилар, секин юришиб.
Қўшни аёл, хурсанд хар холда,
Совчиларчи — ёмон ахволда.
Мақташганди қизни аввалроқ,
«Таъриф» бўлди, бошқача бироқ.
…Қайда ёлғон, қайда хақиқат,
…Инсоф берсин, барчага фақат!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ