Франция, Италия, Япония ва бошқа давлатларга учадиган рейслар норентабел деб топилган.

Ўзбекистон май ойидан 9 та авиайўналишларни бекор қилади

Фото: UzNews.uzШавкат Мирзиёев Uzbekistan Аirways ҳамда Uzbekistan Аirports компанияларини трансформация қилиш бўйича ўтказилган тақдимотда норентабел йўналишлардаги 9 та авиақатновлар бекор қилиниши маълум қилинди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Париж, Рим, Милан, Амритсар, Мумбай, Бангкок, Токио, Куала-Лумпур ва Жакартага учадиган рейслар жорий йил майиданоқ ёпилади. Ушбу амалиёт билан 12,3 млн доллар иқтисод қилинади.

Шунингдек, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва АҚШдаги авиачипталарни сотиш бўйича 6 та бош агентлар билан шартномалар бекор қилинади. Бу билан 5 млн доллар иқтисод қилинишига эришилади.

Авиакомпания ва унинг таркибий бўлинмаларида иш ўринлари сонини 20 фоизга қисқартириш орқали 3,9 млн доллар иқтисод қилиш ҳисоб-китоб қилинган.

Авиакомпаниянинг хориждаги 20 та самарасиз ваколатхоналари ёпилади. Россиядаги 15 тадан 11 та ҳамда Амритсар, Мумбай, Париж, Рим, Милан, Амритсар, Бангкок, Токио, Куала-Лумпур ва Жакартадаги ваколатхоналар шулар жумласидан.

Кўриладиган чора-тадбирлар орқали авиачипталар нархини 20 фоизгача арзонлаштириш кўзда тутилган.

От qwert.uz