Самарқандда вояга етмаган товламачи қиз ушланди ва унга нисбатан жиноий иш очилди.

16 ёшли қиз 40 ёшли эркакдан муносабатларини сир сақлаш учун $1500 талаб қилди

Фото: Тергов департаментиТергов департаменти хабарига кўра, 19 апрель куни 40 ёшли У. Темур Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, таниши 16 ёшли М. Аминанинг товламачилик қилаётгани ҳақида хабар берди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Аниқланишича, М. Амина ўзаро муносабатлари ҳақида У. Темурнинг оила аъзоларига айтиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, $1500 талаб қилган.

М. Амина талаб қилинган пуларни товламачилик йўли билан олаётганида тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича вояга етмаган М. Аминага нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.   

Эслатиб ўтамиз, жорий йил февралида 27 ёшли аёл БАА фуқаросидан интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилганди.

От qwert.uz