ЙЎЛ ҚОИДАСИГА РИОЯ:

-«Йўл қоидасига қилинг риоя,
У барча хатардан — қилур химоя!»

ЁЛҒИЗ ЕЛКАН :

-«Ёлғиз елкан, турар оқариб,
Олислардан тургандай қараб.

Агар чуқур бўлмаса денгиз,
Бўлмасмиди елкан хам ёлғиз!»

АТИРГУЛНИ СЕВУВЧИЛАР:

-«Атиргулни севган ошиқ дил,
Тиканга хам қўяди кўнгил.

Чунки, буюк бўлсада ўзи,
«Кўр» бўлади — мухаббат кўзи!…»

ТОМСИЗ КУЧУК:

-«Томсизмисан, кучуквой ўзинг?»
-«Йўқ адашдинг, нотўғри сўзинг.

Уйим хам бор, томим жойида,
Ўзим сайр қилгум гохида.

Лекин эгам бўлса ёнимда,
Тош учмайди — хар томонимда!…»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz