ДЎСТИМ, ҚЎЛНИ БЕР МЕНГА:

-«Дўстим, қўлни бер менга!»
-«Қўл — нега керак сенга?»

-«Жисмоний тарбияни,
Қойиллатайин — қани!»

-«Фитнес-клуб — хар ёқда,
Сенга — зарурат йўқ-да!…»

ХАЙРОН БЎЛАМАН:

-«Бизга шу хам кам эди,
Хайрон бўламан энди.

Мушук келтириб — яна,
Бешта бўлдик — биз мана!…»

ҚУЛФНАЙ — РАКЕТА:

-«Ракетага ўхшар қулфнай,
Хақиқатми, қани бир синай?».

-«Яралмагай, хеч нарса бежиз,
Хар бир нарса — қолдиради из!…»

СЭМ-СЭМ, ОЧИЛГИН ! :

-«Яхши ният билан келдим, «Сэм-Сэм» — очилгин,
Менга бойлик керак эмас, сен шуни билгин!

Хазинадан қаери кам — қошу-кўзимни,
Ўғирлашар деб қўрқаман — шунга ўзимни!….»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz