СУҒУРТАНГИЗ БОРМИ?:

-«Жаноб, сизда борми суғурта?,
Хозир сузиб оламан шартта!.

Шунинг учун берай маслахат,
Бронежилет кийинг — сиз фақат!…».

ЯХШИ НИЯТ:

-«Бароридан келмай, овимиз яна,
Овқатсиз, холимиз — не кечар, она?».

-«Яхши ўй-фикрлар — хаётнинг нақши,
Яхшиси қилайлик — ниятни яхши!…».

ЯНАДА БЕБАХО:

-«Компас у соф олтиндан,
Демак, бебахо чиндан.

Йўлдан адашсанг — гохо,
У янада — бебахо!…»

САЛОМЛАШИНГ ТИРСАКДА:

-«Саломлашинг тирсакда,
Бундай ўйлаб кўрсакда,

Хамжихат бўлсак агар,
«Вирус»нинг умри — тугар!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz