САМИМИЙ ҚАРАШ:
-«Қарашлари самимий — гўзал,
Чиройига — битилган ғазал!
Бундай ўтли нигохдан кейин,
Қилбинг — асир бўлиши тайин!…»
АСРАГАН ДУРУСТ!:
-«Майли дейман, «ош бўлсин» есанг,
Борди-ю, сен ёрилиб кетсанг,
Сени ёддан чиқармаймиз, рост,
Бироқ, ўзни асраган — дуруст!…»
ОРЗУ ҚИЛ:
-«Хаёт — умрнинг нақши,
Яхши яшамоқ — яхши,
Яхши яшашда, аммо,
Бордир, битта муаммо.
Бу шундан берар дарак,
Яхши ишламоқ керак.
Агар, бўлсанг дангаса,
Орзу қилгин, бўлмаса!…»
БИТТА СЎЗДАН:
-«Бўрондан — кучли одам,
Пўлатдан хам мустахкам.
…Лекин, гох битта сўздан,
Батамом — чиқар издан!…»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ