КЕСКИН БУРИЛИШ:
-«Кўряпсанми, қандай кескин бурилиш?,
Хаётдачи — бутунлай акси эмиш!.
Кескин бурилишлар сари интилиб,
Сўнг кўпинча, қуруқ қоламиз — кулиб!…».
ЭНГ МУХИМИ — БАХТ:
-«Кўряпсанми, ана — бахтиёр жуфтлик,
Кўринишдан, эркакдадир — устунлик.
Бошқача хам бўлиши мумкин, аммо,
Энг мухими, бахт — бўлмасин муаммо!…»
РУХАН ТУШКУН:
-«Асфальтга йиқилиб тушмаслик учун,
Бўлмаслигинг керак, сен рухан тушкун!…»
КРЕДИТ:
-«Хўш, қаеринг оғрийди — сенда?»,
-«Тўланмаган, кредит — менда!».
-«Нега йўқса, қорнингни бундай…?»,
-«Ўзга хақи — оғритар шундай!»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ