КИТОБ ЎҚИШГА:

-«Сув париси — дарё бўйида,
Балиқ эмас унинг ўйида.

Лекин бир хол лойиқ мақташга,
Вақт топибди — китоб ўқишга!…».

ГУЛЗОР ИЧРА ГУЛ:

-«Ким бу ва бу қандайин холат?»,
-«Гулзор ичра — гулдан далолат!…».

ХИС ЭТМОҚ:

-«Айтинг бахтни қандай — мумкиндир тутмоқ?»,
-«Бахтни фақатгина — жоиз хис этмоқ!…».

ЯХШИ ЯШАШ:

-«Яхши яшаш — яхши!» — дедилар,
Барча — шу фикрда эдилар.

Фақатгина, унутманг зинхор,
Бу истакнинг — машаққати бор!.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz