ТАБАССУМ БИЛАН :

-«Таом тайёрланса, табассум қўшиб,
Таом хам, табассум қилади — жўшиб!…».

КЕРАКЛИ ОМИЛ:

-«Йўлнинг ўртасида — бир жонон,
Қилар эди — сархисоб чунон.

-«Майли, қозиқ ўртасин топсанг,
Лекин, аввал — сен йўлдан қочсанг.

Бир нарсага — ишончим комил,
Хавфсизлик — бу. керакли омил!…».

ЯХШИ ГАП:

-«Шу эшикдан кузатиб онам,
Мен ўйнардим, ховлида бирам.

Бир куниси — онамни мен хам,
«Кузатдим», сўнг босди — буткул ғам.

Кунлар келиб, демак мени хам,
«Кузатади» — тумонат одам.

-«…Э, қўйсангчи, йўқми бошқа гап,
Яхши гапга — яхшидир талаб!…»

..

ЎХШАМАЙСАН ЁМОНГА:

-«Эхтиёт бўл, денгизга кетма тушиб!»,
-«Ёнимдасан, ахир сен — мехринг жўшиб!».

-«Борди-ю мен, айлансамчи ёмонга?»,
-«Ўхшамайсан, асло бундай инсонга!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz