У бемордан юқумли касалликлар бўлимида рўйхатга олиш учун пул талаб қилган.
Фото: видеодан кадрҚашқадарё вилояти ССБ Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 24 июнь куни Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонаси кундузги муолажа фельдшери Ғ.А. бемордан касаллик тарихи очиш учун 5 000 сўм пул cўраган — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри хабар беради.
Шундан сўнг, туман юқумли касалликлар шифохонасининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан Ғ. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида санитария талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.