Улар отахон маст бўлганида унга жароҳат етказган.

Тошкентда 73 ёшли отахонга жароҳат етказган ИИБ ходимларига суд ҳукм чиқарди

Фото: видеодан кадрЖИБ Юнусобод тумани судида 73 ёшли фуқарога тан жароҳати етказган ИИБ ходимларига суд ҳукми чиқарилди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Маълум бўлишича, 2020 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари Юнусобод туманида хизмат вазифасини бажариш вақтида туманда юрган уч нафар маст ҳолатдаги фуқароларни тўхтатишган.

Ушбу фуқаролар атрофдагилар ҳаёти учун бирор бир ножўя ҳаракат қилмаган бўлсада, ИИБ ходимлари улар билан қўпол муносабатда бўлишган.

ИИБ ходимлари уларга гўёки туман ИИБда тиббиёт ходимлари борлиги ҳақида ёлғон маълумот бериб, шунга асосан уларни туман ИИО ФМБга олиб боришини айтган ва хизмат автомашинасига ўтиришни сўраган.

Шундан сўнг, уч нафар фуқаронинг 73 ёшдагиси уларга қаршилик кўрсатгани сабаб ИИБ ходимлари унга қастдан куч ишлатиб, автомашинага ўтказмоқчи бўлганда, унга оғир тан жароҳати етган.

Ушбу ҳолат бўйича ЖИБ Юнусобод тумани суди томонидан мазкур ИИБ ходимларига ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) “к” банди ва 206- моддаси 1-қисмига (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш)  билан айбдор деб топилиб, 2 йил мудатга ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил мудатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

От qwert.uz