У турмуш ўртоғи билан жанжаллашгани боис, ўзини каналга ташлаган эди.
Фото: Фарғона вилояти ФВБЖорий йилнинг 4 июль куни Фарғона вилоятида 22 ёшли келин турмуш ўртоғи билан ўзаро тортишганлиги боис, Тошлоқ туманидаги Жанубий Фарғона каналига келиб, ўзини ташлаб юборгани ҳақида хабар берган эдик — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри хабар беради.
Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 1999 йилда туғилган Б.М.нинг жасади уч кундан сўнг, 7 июль куни қутқарувчилар томонидан вақеа содир бўлган жойдан 200 метр узоқликдан топилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилмоқда.