У бу ишни қайнотаси билан жанжаллашгани боис қилган.

Қашқадарёда келин ўзини ва икки боласини поезд тагига ташлаб, ҳалок бўлди

Фото: UzNews.uzҚашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида келин қайнотаси билан жанжаллашиб, ўзини ва икки боласини поезд остига ташлади

Таъкидланишича, марҳуманинг эри Россияда ишлаб, бугун, 15 июль куни уйига қайтиши керак бўлган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Воқеа тафсилотлари тўғрисида Чироқчи туман ИИБ бошлиғи Актам Бешимқулов ҳам хабар берди.

“Воқеа кеча эмас, беш-олти кун илгари содир бўлган. Ҳақиқатан ҳам аёл ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб вафот этган. Воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Воқеа сабаби ва тафсилотларини масъул ташкилотлар ўрганмоқда”,  — деди Актам Бешимқулов.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг аниқлик киритишича, мазкур ҳолат 2021 йил 11 июль куни содир бўлган бўлиб, шу куни Қарши транспорт прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

От qwert.uz