Ҳайдовчиларга қулайликлар яратувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Автомобиль бошқараётганда телефондан фойдаланишга рухсат берилади

Фото: ИИВ ЙҲХББАдлия вазирлиги томонидан транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Унга кўра, ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.

— Автомобилни бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда;

— Автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда;

— Ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистонда берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех-паспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан автомобилни бошқариш ҳуқуқи берилмоқда;

Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўҳтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида ИИВга керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.

— Ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.

От qwert.uz