5 августдан вилоятлардаги қайси қатнов йўлларида транспорт воситалари ҳаракати чекланиши маълум қилинди.

Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳони сабаб бир қатор автомобиль йўллари ёпилади

Фото: Тошкент шаҳар ИИББЖорий йилнинг 5-15 август кунлари ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилиши сабабли қуйидаги ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

— Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги «Турон» ўйингоҳи ҳамда Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби теннис корти атрофи;

— Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида «Хоразм» ва «Ёшлик» спорт мажмуаси атрофи;

— Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги «Алпомиш» ўйингоҳи атрофи;

— Денов туманидаги Тадбиркорлик ва педагогика университети ўйингоҳи атрофи;

— Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони атрофи;

— Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги «Бухоро» спорт мажмуаси, «Умид» футбол ўйингоҳи ва «Дилкушо» теннис стадиони атрофи;

 Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги «Кимёгар» ва «Сўғдиёна» ўйингоҳи атрофи;

— Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги «Локомотив», «Нурафшон» футбол ўйингоҳи, 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳи атрофи;

— Самарқанд ва Жомбой туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳи атрофи;

— Жиззах вилояти, «Сўғдиёна» марказий ўйингоҳи атрофи;

— Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги «Гулистон» марказий ўйингоҳи атрофи;

— Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги «Навбаҳор-Умид» ва ИИВ тасарруфидаги «Динамо» ўйингоҳи атрофи;

— Тўрақўрғон туманидаги «Ёшлик» ўйингоҳи атрофи;

 Андижон вилояти, Андижон шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг асосий ўйингоҳи атрофи;

 Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги ФаРДУ ва «Нефтчи» ўйингоҳи атрофи;

— Марғилон шаҳридаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳи атрофи;

— Сўх туманидаги 1-сонли мактаб ўйингоҳи атрофи.

От qwert.uz