Президент коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи қарорни имзолади — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Умумий овқатланиш ва туризм соҳасидаги тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади

Фото: Юрий Ким / UzNews.uzҚарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.

Шу билан бирга, 2023 йил 1 сентябргачатуристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

Бундан ташқари, умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлгача фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Тижорат банклари ушбу соҳа тадбиркорларини қўшимча қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўради.

От qwert.uz