Эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловларга сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирда амалга ошириладиган ишлар белгиланди.

Эмлашга қарши тиббий чеклов ҳақидаги кўрсатма қай тартибда берилади?

Фото: АОКА

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан оммавий вакцинация жараёнларида амал қилиниши керак бўлган асосий қоидалар яна бир бор ўрганилиб, эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловларга сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирда амалга ошириладиган ишлар белгиланди — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

СОVID-19’га қарши эмлашда биринчи навбатда эмланувчи фуқаронинг соғлиги текширилади, эмлашга бўлган монеликлар, жумладан, аллергик реакция бор ёки йўқлиги ўрганилади ва эмлашга бўлган монеликлар кузатилмаган ҳолатда эмлашга рухсат берилади. 

Агар вакцина олишга қарши тиббий кўрсатма мавжуд бўлса, у ҳолда эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чеклов қўйилади. Шу ўринда, унинг тартиби қуйидагича бўлади.

—  Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади. (Комиссия томонидан тақдим қилинадиган тиббий чеклов тўғрисида маълумотнома намунаси қуйидаги суратда илова қилинмоқда);

—  СОVID-19 вакцинациясига қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокори томонидан аниқланади ва чеклов тўғрисида хулоса бериш мақсадида махсус комиссияга юборилади.

От qwert.uz