Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airways Express томонидан амалга оширилувчи бир ойлик парвозлар тақдим қилинди.

Сентябрда Россияга амалга ошириладиган рейслар эълон қилинди — жадвал, нарх

Фото: Юрий Ким / UzNews.uzUzbekistan Airways сентябрь ойида Россияга амалга оширилувчи парвозлар жадвали ва авиачипталар нархини тақдим этди. Унга кўра, Россиянинг қуйидаги шаҳарларига авиақатновлар режалаштирилган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

•  Тошкент — Москва (Домодедово) — Тошкент – ҳар куни, кунига 4 та қатнов;
•  Самарқанд — Москва (Домодедово) – ҳафтасига 3 марта сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари (9, 12, 14, 16, 19, 21, 23, 26, 28, 30 сентябрь);
•  Термиз -Москва (Домодедово) — ҳафтада бир маротаба чоршанба (08, 15, 22, 29 сентябрь).

Қўшимча равишда Uzbekistan Airways Express қатновлари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

•  Тошкент — Москва (Домодедово) — Тошкент – душанба ва жума кунлари (10, 13, 17, 20, 24, 27 сентябрь);
•  Қарши — Москва (Домодедово) – ҳафтасига бир маротаба пайшанба кунлари (9, 16, 23, 30 сентябрь);
•  Урганч — Москва (Домодедово) – ҳафтасига 2 маротаба, сешанба ва шанба кунлари (11, 14, 18, 21, 25, 28 сентябрь);
•  Бухоро — Москва (Домодедово) – ҳафтасига 2 маротаба чоршанба ва якшанба кунлари (8, 12, 15, 19, 22, 26, 29 сентябрь);
•  Фарғона — Москва (Домодедово) – ҳафтасига 2 маротаба, чоршанба ва якшанба кунлари (8, 12, 15, 19, 22, 26, 29 сентябрь);
•  Наманган — Москва (Домодедово) – ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва шанба кунлари (7, 11, 14, 18, 21, 25, 28 сентябрь).

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways орқали бир томонга парвоз нархи 3 млн 899 минг сўм бўлса, Uzbekistan Airways Express йўналиши бўйича бир томонга 1 млн 502 минг сўм.

Шунингдек, Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airways Express Тошкентдан Россиянинг қуйидаги шаҳарларига авиақатновларни амалга оширади:

• Тошкент — Қозон — Тошкент — ҳафтасига 3 маротаба душанба, сешанба ва жума кунлари (10, 13, 14, 17, 20, 21, 24, 27 ва 28 сентябрь) 3 млн 933 минг сўмдан;
• Тошкент — “Минералные Воды” — Тошкент — ҳафтасига бир маротаба душанба кунлари (13, 20 ва 27 сентябрь) 1 млн 565 минг сўм (Uzbekistan Airways Express);
• Тошкент — Ростов-на-Дон — Тошкент — ҳафтасига 2 марта чоршанба ва шанба кунлари (8, 11, 15, 18, 22, 25 ва 29 сентябрь) 1 млн 533 минг сўм (Uzbekistan Airways Express);
• Тошкент — Краснодар — Тошкент — ҳафтасига 2 марта сешанба ва жума кунлари (10, 14, 17, 21, 24 ва 28 сентябрь) 1 млн 732 минг сўм (Uzbekistan Airways Express);
• Тошкент — Сочи — Тошкент — ҳафтасига 2 марта, чоршанба ва якшанба кунлари (8, 12, 15, 19, 22, 26 ва 29 сентябрь) 3 млн 939 минг сўм;
• Тошкент — Екатеринбург — Тошкент — ҳафтасига 2 маротаба чоршанба ва якшанба кунлари (8, 12, 15, 19, 22, 26 ва 29 сентябрь) 3 млн 922 минг сўм;
• Тошкент — Новосибирск — Тошкент — ҳафтасига 2 марта сешанба ва пайшанба кунлари (9, 14, 16, 21, 23 ва 28 сентябрь) 3 млн 926 минг сўм.

Ўзбекистон шаҳарларидан Россияга амалга ошириладиган авиақатновлар қуйидагича (нархлар бир томонга кўрсатилган):

• Наманган – Екатеринбург – Наманган — ҳафтасига 1 марта чоршанба кунлари (8, 15, 22 ва 29 сентябрь) 3 млн 544 минг сўмдан;
• Наманган – Новосибирск – Наманган — ҳафтасига 1 марта пайшанба кунлари (9, 16, 23 ва 30 сентябрь) 3 млн 547 минг сўмдан;
• Наманган – Қозон – Наманган — ҳафтасига 1 марта жума кунлари (10, 17, 24 сентябрь) 3 млн 428 минг сўм.

От qwert.uz