ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев рақибини нокаутга учратиб, чемпион бўлди — видео

Оpen FC 10 мусобақасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев рақибини биринчи раундда техник нокаутга учратди.

ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев рақибини нокаутга учратиб, чемпион бўлди — видео

Фото: instagram.com/nursulton_ruziboev/Кеча, 12 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Оpen FC 10 мусобақасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев Бразилия вакилига қарши жанг олиб борди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Чемпионлик камари учун кечган жангнинг биринчи раундида Нурсултон Алекс де Паулога кетма-кет зарбалар берди. Шундан сўнг, ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Рўзибоев ўрта вазн тоифасида Оpen FC 10 мусобақасининг чемпионлик камарига эга чиқди.