ШАРШАРА;
-«Сочлари шаршара — бир гўзал жонон,
Дам-бадам бокарди, шар-шара томон.
Шаршара бу холдан — бўлиб, бехад шод,
Мухаббат қўшиғин куйлар умрбод!…».
УЧЧОВЛОН:
-«Агар Султон бўлиб, бўлсайди тахтим,
Уч жонон билан мен — ўтказгум вақтим».
-«Агар Султон бўлсанг ва бўлса тахтинг,
Қўлимиздан омон қолсанг — шу бахтинг!….».
БИЗНИНГ БАХТИМИЗ:
-«Биз яхшиси ортга қайтамиз,
Бехавотир бўлар эртамиз».
-«Йўқ азизим, қатъий ахдимиз,
Олдиндадир — бизнинг бахтимиз!…».
БЎЗЧИ БЕЛБОҚҚА:
-«Ким бу ахир, тўла ғайратга?,
-«Бу сураткаш — тушар суратга».
—«Ёлчимасди, белбоққа бўзчи?»,
-«Бу мақолнинг — бунда йўқ кучи!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ