ТАВАККАЛ ҚИЛИБ :

-«Бу қандайин спорт, номи нимадир?,
-«Аслида спортдан — бу фарқ қиладир.

Таваккал қилиб у, тик-токни кўзлаб,
Спорт қолиб кетар, ортидан бўзлаб!…».

ҚИДИРГАНИНГ:

-«Ковланяпсан, қарийб бир соат,
Қидирганинг, қандай синоат?».

-«Ишлаяпман турмасдан бекор,
Ахир битдан бошқа нимам бор!…».

БАХРА ОЛИБ :

-«Қабул қиляпсанми, қуёш ваннасин?».
-«Агар сенга айтсам гапнинг сирасин,

Қуёш ваннаси — бу, денгизда фақат,
Кўрдингми, табиат — бу сирли хилқат.

Она табиатдан, бахра олурман,
Йўқса бу имкондан — махрум бўлурман!…».

ДЎСТ:

-«Қўлни-қўлга бер дўстим!».
-«Дўст бўлмасанг, айт ростин,.

Бошимга иш тушганда,
Сен қочсангчи, ўшанда?…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz