Хонанда Юлдуз Усмонова муаллифлик ҳуқуқини бузгани сабаб 185 млн сўмга тушди

Шоирнинг шеърини рухсатсиз куйга солган қўшиқчининг бу иши судда кўриб чиқилди. 

Хонанда Юлдуз Усмонова муаллифлик ҳуқуқини бузгани сабаб 185 млн сўмга тушди

Фото: Юлдуз Усмонова Instagram-саҳифасиХонанда Юлдуз Усмонова муаллифлик ҳуқуқини бузгани сабаб шеър эгасига 185 млн сўм тўлайдиган бўлди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.       2021 йил 20 сентябрь куни ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судига шоир Йўлчи Рўзиев  Ю.Усмановага нисбатан “Хаста бўлма” қўшиғининг шеър муаллифлиги бузилганлиги ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бугун, 29 октябрь куни суднинг қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Ю.У.дан даъвогар Й.Р.га 50 млн сўм маънавий зарар учун компенсация ҳамда БҲМнинг 500 баравари миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган. Маълумот учун, БҲМнинг 1 баравари — 270 минг сўм.