Якка тартибдаги тадбиркорларга ходимлар штатини кўпайтиришга рухсат берилди

Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача бўлган ходимларни ишга олиши мумкин, аввал ходимлар 3 нафаргача бўлиши керак эди.

Якка тартибдаги тадбиркорларга ходимлар штатини кўпайтиришга рухсат берилди

Фото: UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин. Илгари 1-3 нафар эди.

Низомга мувофиқ, ЯТТ банк ҳисоб варағи очганидан сўнг, ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади. ЯТТ ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузади, улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.

ЯТТ ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун, аризани шартнома тузилган вақтдан 3 иш кунидан кечиктирмасдан солиқ органига бериши керак.

Солиқ органи 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганлигига оид карточкани тақдим қилади. ЯТТлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди.

ЯТТ фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса, солиқ органига юборилган хабарнома асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.