«ПИШИРИБ ҚЎЙГАНМИ…»
— «Пишириб қўйганми, дарахтда сенга?»,
— «Мевани пишириб қўйибди менга!».
— «Тушиб кетиб, кор-хол бўлмасин содир?»,
— «Тепага ким чиқса, тушишга қодир!»
«СУРАТКАШ БЎЛИБ…»
— «Қизиқ, ўзинг сураткаш бўлиб,
Тушаяпсан — суратга кулиб?».
— «Шифокор хам ахир гохида,
Даволанар — бетоб чоғида!».
«МИННАТДОРМАН…»
— «Томоғимга кириб қолди нимадир!»,
— «Унда уни — мана бу қуш оладир!».
— «Миннатдорман!» — «Кейин рахмат айтарсан,
Рахматинга — бирон нима қўшарсан!».
«ҚУРБАҚА-МАЛИКА…».
— «Хой қурбақа, нахот малика бўлсанг?»,
— «Буни фақат биласан — бўса олсанг!».
— «Бундай холат — эртакда бўлар фақат!»,
— «Эртак баъзан, бўлиб қолар — хақиқат!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ