Фото Kajetan Sumila — Unsplash

«БЕШИНЧИ ГАЛ…»

—       “Салом тоғлар, севиб қолдим — мен чиндан!”,

—       “Севган бўлсанг, баттар бўл — бу кунингдан”.

—       “Ие, нега,  мақташ ўрнига — тахқир?”,

—       “Бешинчи гал севиб қолишинг — ахир?…”.

Фото Laura Ohlman — Unsplash

«АҚЛЛИ СОАТ…»

Аклли қизалоқ, челак қўлида,

Юксак ишонч билан борар йўлида:

—       “Ақлли соатим — қўлимда ахир,

Шундай соати бор — хар ишга қодир!”.

Фото Caroline Veronez — Unsplash

«ХЕЧ КИМ ЮРМАГАН ЙЎЛ…»

—       “Нега  бундай йўлдан — юрдинг қизалоқ?”
—       “Хеч ким юрмаган йўл — баъзан қизиқроқ!…”

Фото Helen Ngoc N. — Unsplash

«ДАРДИНГНИ СУВЛАРГА АЙТИБ…».

—       “Дардинга инсонлар тутмасдан қулоқ,
—       Сени ўзларидан қилсалар йироқ,
—       Ёмон ниятлардан ортинга қайтиб,
—       Фориғ бўл,  дардингни — сувларга айтиб!…”.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz