Фото    aisvri – Unsplash

«ЮР МУХАББАТ…»

      —       “Юр мухаббат, бу ердан кетдик!”,

—       “Ахир энди — манзилга етдик?”.

—       “Йўқ, бу бизнинг манзил эмасдир,

        Бу шунчаки, хою-хавасдир!…”.

Фото     Hoi An Photographer – Unsplash

«ЎЙНАР ҚУМДА…»

-“Бола ўйнар қумда юракдан,

Бу сезилар, хатто йироқдан.

Онаси хам ўйнарди, аммо,

Қалби тўла минг-хил муаммо!…”.

Фото      Sam Dosan —  Unsplash

«КЎЗ ЮМИБ…»

-“Кўз юмиб, чап бериб бўлмас ташвишга,

Харакат керакдир — хар қандай ишга.

Кўз юммоқ — ташвишдан чекинмоқ демак,

Яхшиси сиз унга — берингиз кўмак!”.

Фото     Cristi Ursea  —  Unsplash

«ТАОМ…».

-“Гарчи ўз вақтида, пишсада таом,

Баъзан ўз вақтида емаслар  авом.

Сўнг меъда оғригач, қаранг — нихоят,

Таомни ёмонлаб, қилур шикоят!”.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz