Фото   Rohit Varma — Unsplash

«ФИЛЛАР ХАМ…»

      —       “Филлар хам баъзида, қаранг — бу қизиқ,

       Йўлдан юришаркан — бўлиб бир чизиқ!”.

Фото   Vladislav Nahorny — Unsplash

«МУСИҚА ШАРТ ЭМАС…»

—        “Рақс тушса инсон — шодлигидан маст,

       Бунда мусиқа хам — унга шарт эмас!”.

Фото   Farrinni – Unsplash

«СУВГА…»

—       “Нега тушни сувга — айтамиз фақат?

—       “Сувнинг сирдошлиги, ахир – хақиқат,

  Сувга айтсанг агар — сиринг жўрттага,

         Унутади хатто — сув хам  эртага!”.

Фото   Asdrubal luna – Unsplash

«МАНЗИЛИМИЗ ТАЙИНДИР…».

—       “Ахир нега —  бизни кузатишмоқда?

—       “Демак улар — бир бекорчи ахмоқда.

Бизнинг борар манзилимиз — тайиндир,

Шу бекорчи нодонларга – қийиндир!”.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz