«ЮР МУХАББАТ…»
— “Юр мухаббат, бу ердан кетдик!”,
— “Ахир энди — манзилга етдик?”.
— “Йўқ, бу бизнинг манзил эмасдир,
Бу шунчаки, хою-хавасдир!…”.
«ЎЙНАР ҚУМДА…»
-“Бола ўйнар қумда юракдан,
Бу сезилар, хатто йироқдан.
Онаси хам ўйнарди, аммо,
Қалби тўла минг-хил муаммо!…”.
«КЎЗ ЮМИБ…»
-“Кўз юмиб, чап бериб бўлмас ташвишга,
Харакат керакдир — хар қандай ишга.
Кўз юммоқ — ташвишдан чекинмоқ демак,
Яхшиси сиз унга — берингиз кўмак!”.
«ТАОМ…».
-“Гарчи ўз вақтида, пишсада таом,
Баъзан ўз вақтида емаслар авом.
Сўнг меъда оғригач, қаранг — нихоят,
Таомни ёмонлаб, қилур шикоят!”.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ