«ОБУНА БЎЛДИНГМИ?…»
— “Обуна бўлдингми менга айт, қани?”,
— “Тайинли хеч нарсанг – йўқ, ахир сани?,
Қўйгин «контент»ингни — мазмунли қилиб,
Ўшанда обуна, келар — ёғилиб!…”.
«ШУКР…»
— «Шу шохга ачиниб, суряпсиз фикр?»,
— «Синганда тагида — бўлмабман, шукр!».
«ХУШ КЕЛИБСИЗ!…»
— «Хуш келибсиз, азизлар, мана!»,
— «Хўш, қаерга келибмиз — яна?».
— «Вой, айтмоқчи, айтмабман — узр,
Ёдлаяпман, монолог — хозир!…».
«ОТА-БОЛА…»
— «Ота-бола сухбат қурсалар дилдан,
Бари ғашлик кетар — шунда кўнгилдан.
Шу тариқа, сухбат кетди — чўзилиб,
Сўнг бошланди уйқу — сухбат узилиб!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ