Фото Nolan Manning    —   Unsplash

«ТАБАССУМ ҚИЛИБ…»

    -“Омадсиз кунда хам — табассум қилиб,

Омади борларни — қаршиланг кулиб!…”.

Фото Iewek Gnos    —   Unsplash

«ИРМОҚЛАР ҚЎШИЛИБ…»

-«Ирмоқлар қўшилиб, дарё бўлади аста,

Қўшилмай қолганда, қуриб битар бир пастда!».

Фото Ashley Smith   —   Unsplash

«СУВ ПАРИСИМАН…»

-«Сув парисиман ахир — қўйиб юбор қўлимни,

Маконимга қайтаман, тўсма энди йўлимни!».

-«Боргин очиқ мозорга, менга деса хозироқ,

Олиб берган кийимим, қайтарсанг бўлди тезроқ!».

Фото Ozkan Guner   —   Unsplash

«ТИШ ШИФОКОРИ ҚАБУЛИДА…»

-«Хар куни ўлгандан  —  бир кунда ўлмоқ,

Минг чандон афзалдир — хотиржам  бўлмоқ.

Қаранг, бу аёлни — бамайлихотир,

Аёл боши билан — биздан-да ботир!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz