Фото Oswald Elsaboath    —   Unsplash

«БЕРОЛМАДИМ ДОШ…»

    -«Недан уяляпсан, нега эгдинг бош?”,

-«Дўстим қилмишига — беролмадим дош!…».

Фото Natali Hordiiuk   —   Unsplash

«КИЧКИНТОЙЛИГИМ…»

-«Ета олмаяпман, сизларга́ майли,

Бу ахир, кичкинтойлигим туфайли!».

-«Улғайсанг болажон — кетарсан ўзиб,

Хозирча турамиз — қулоқдан чўзиб!…».

Фото Benjamin Brunner   —   Unsplash

«КЕКСАЛИК…»

-«Кексалик гаштини — сурмоқ истасанг агар,

Навқирон чоғингда — кексалардан  ол хабар!».

Фото Anastasia Nelen   —   Unsplash

«УЗУН СОЧДА…»

-«Халқ ичида бор —  шундай нақл,

Узун сочда — бўлмайди ақл.

Сочим узун бўлсада — аммо,

Ақлдан хеч — йўқдир муаммо!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz