«САЛОМАТЛИК СЎРАЙ…»
Қорбободан нима сўрай, совғами?,
Нега керак менга — совғанинг ғами.
Саломатлик сўрай ота онамга,
Совға тўлиб кетар — ўзи хонамга.
«БИР ДАРАХТДА…»
Бир дарахтда — икки мева,
Бири пишган — бири хом.
Унга кимдир бефарқ — қарар,
Кимдир олмоқда «илхом»!.
«СУВНИ ТЕЖАЛМАСА…»
-«Сувни тежалмаса — бизни не кутар?»,
-«Шу бир томчи сувнинг — уволи тутар!».
«СУЯНЧИҒИМ…»
Суянаман дарахтга — бироқ,
У суянчиқ бўлишдан — йироқ.
Сукут сақлаб, дардимни тинглар,
“Суянчиғим» қайда — айтинглар?».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ