Фото Phil Robson   —   Unsplash

«АЙЁР…»

-“Шундайлар бор — текин томоқ, ўзи хўп айёр,

Ўроқда йўқ, машоқда йўқ — хирмонда  тайёр!”.

Фото Rye Jessen   —   Unsplash

«ЁЛҒИЗ ҚОЛГАНДА…»

-“Инсон ўзи билан — ёлғиз  қолганда,

Ширин орзуларда — ўйга толганда,

Энг бахтли инсонга — айланар шунда,

…Такрорланса эди — шу туйғу кунда!”.

Фото Alexandra Fuller   —   Unsplash

«ЁРДАМ СЎРАЙ ОЛСАНГ…»

-“Ёрдам сўрай олсанг —  ўтмай  вақтидан,

Бахраманд бўл ёрдам — олиш бахтидан!”.

Фото Anton Polidovets   —   Unsplash

«ТЕПАГА ҚАРАСАНГ…»

-“Тепага қарасанг, майли-ю аммо,

Оёғинг остида — йўқми муаммо?”.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz