1
“Байрамингиз қутлаб – йўллайин табрик,
Йўлларингиз узра – у бўлсин кўприк.
Бугун байрамингиз – атроф бошқача,
Байрам давом этгай – тундан-тонггача!”.

2
“Ватан ҳимояси – Сизга бурч эрур,
Рухи аждодларнинг – куч-қувват берур.
Бугун байрамингиз – қутлаймиз дилдан,
Табрик сўзларимиз – бу чин кўнгилдан!”.

3
Эл-юрт тинчлигида – ҳиссангиз бордир,
Ватан, халқ ардоғи – Сизга шиордир.
Бугун даврамизнинг – тўри Сизники,
Мезбонлик навбати – энди бизники!”.

4
-“Ватан сарҳадларин – қилиб ҳимоя,
Берган қасамёдга – қилиб риоя,
Аскар деган номни – оқлаб Сиз юкин,
Эл-юрт тинчлиги хам — Сизларда бу кун!
…Байрам табриклари – Сизга армуғон,
Эзгу ниятларни – йўллаймиз бу он!”.

5
-“Улуғ ва хайрли ишлар кўп, бироқ
Улуғи  Ватанни – ҳимоя қилмоқ.
Ватан ҳимояси – муқаддас ғоят,
Мардлар шижоати – тилда ривоят,
Сиздай мардлар учун – олқишлар бўлсин,
Бугун байрам, диллар – қувончга тўлсин.
Жасур ўғлонларни – қутламоқ керак,
Азиз Ватандошлар – байрам муборак!”.

6
-“Шон-шараф айёми – бугунги байрам,
Нақадар ранг-баранг – юртимиз бирам.
Ғанимдан қўриқлаб – асрайсиз бизни,
Қуёш хам чарақлаб – қутлайди Сизни!”.

7
Байрам бахонаси – ёзиб дастурхон,
Тўкиб боримизни – қилайлик меҳмон.
Нақл: Тўйдирмасанг – аскаринг ўзинг,
Ўзга аскар егач – шувутдир юзинг.
Кимки аримясин, боқмаса — шунда,
Ўзга аримияни – боқади унда!”.

8
-“Юртим осмони хам – мусаффо қаранг,
Байрам сабаблими – атроф ранг-баранг.
Бундай мусаффолик – кимнинг хизмати,
Мардлик билан демак – унинг қиммати.
Жасур ўғлонларнинг – айёми бу кун,
Бизлар хизматдамиз – бугун туну-кун!”.

9
-“Самодан тайёра – учиб ўтганда,
“Қанотинг пастлаб ўт” – дердик ўшанда.
Ҳозир хам тайёра – ўтди осмондан,
Биз соғинч хатларин – жўнатдик ундан.
Табриклар йўлладик – харбийлар учун,
Тайёра, бир энди – кўрсатсин кучин!”.

10
-“Байрам қутлуғ бўлсин – табриклар Сизга,
Мардлик кўрсатишда – ўрнаксиз бизга.
Ватан сарҳадларин – ёвдан қўриқлаб,
Харбий хизматдасиз — бурчингиз оқлаб.
Айём бугун Сизга – муборак бўлсин,
Қалблар ушбу кунда – қувончга тўлсин!”.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz