1
Хурматли ____________________________ !
Ушбу қутлуғ айёмда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз! Ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ва хайрли ишга бағишлаган Сиздай жасур ва мард ҳарбийни шарафлаб, юртимиз хавфсизлиги ва тинчлиги йўлидаги ишларингизда омад ҳамиша йўлдошингиз бўлишида тилакдош бўлиб қоламиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!

 2
Сизни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин юракдан қутлаймиз! Ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдек эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифасини муносиб тарзда муваффаққият билан адо этишингизда тилакдошмиз! Хонадонингизда саломатлик, тинчлик, хотиржамлик ва мехр-оқибат барқарор бўлсин! Келгуси ишларингизда ва хаётингизда хамиша сизга омад ёр бўлсин! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

3
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Сизга кўтаринки кайфият хамда мустахкам саломатлик тилаб қоламиз. Ватанимиз ва халқимизни ҳимоя қилишдек ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган Сиздай мард ва жасур, эл-юртга садоқатли фарзанд билан ҳақли равишда фахрланишимизни билдирган ҳолда, Лабингиздан табассум аримаслигини ва бахтли лахзалар сизни асло тарк этмаслигини тилаб қоламиз! Байрам муборак бўлсин!

4
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Сизни чин қалбимдан муборакбод этаман! Сизнинг мардона хизматларингиз туфайли осмонимиз мусаффо, болаларимиз, мўътабар оналаримиз, кексаларимиз хотиржам яшаётганликларига, юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўляпганлигига таҳсинлар айтиб, ушбу байрам Сизга кўпдан — кўп қувончли лахзаларни ва ва бахтли онларни хадя этишини астойдил тилаб қоламиз! Кўтаринки кайфият сизга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! Байрам муборак!

5
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами билан қутлаб, Ватан ҳимоясидек шарафли бурчни муносиб адо этаётганлигингиз билан фахрланишимизни билдириб, Сизга ва оила аъзоларингизга мустахкам соғлик, бахт-саодат хамиша ҳамроҳ бўлиб қолишида хамда улкан зафарларга эришишингизда тилакдош бўлиб қоламиз!
Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

6
Юртимизга кириб келаётган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтиришга қўшаётган ҳиссангиздан фахрланишимизни билдириб, Сизга келгуси ишларингизда улкан муваффаққиятларга эришишингизда тилакдош бўлиб қоламиз! Оилангизда хар доим тинчлик-хотиржамлик, ўзаро мехр-оқибат туйғулари барқарор бўлсин!
Байрам муборак!

7
Шону-шараф айёми бўлиб ҳисобланмиш — 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами Сизга ва Сиз қатори оила  аъзоларингизга сиҳат-саломатликни, оилавий бахтни, қуёш хароратини, келажакга бўлган умид-ишонч хисларини, улкан хурсандчиликларни ва ижобий ўзгаришларни олиб келсин! Сизга эл-юртимизнинг юксак меҳри ва ишончи доимо ёр бўлсин! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

8
Сизни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз! Сизни бундан буён хам Ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар сохиби бўлиб қолишингизга ишонч билдирган холда, хонадонингиздан чексиз қувонч, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримаслигини  хамда омад, муваффаққият, фаровонлик ҳаётингизда чин маънода йўлдош бўлишини тилаб қоламиз! Байрам муборак!

9
Ушбу 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан эл-юртимизнинг тинч ва осойишта ҳаётига қўшаётган муносиб ҳиссангизга таҳсинлар айтиб, Сизга чин қалбимиздан оилавий бахт, тинч-тотувлик ва фаровон хаёт насиб этишини хамда қувонч, бахт-саодат хонадонингизнинг абадий мехмонига айланишини тилаб қоламиз!  Байрамингиз  қутлуғ бўлсин!

10
Хурматли қадрдон дўстларим! Сизларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан чин юрагимиздан муборакбод этамиз. Юртимизнинг тинчлигини таъминлаётган Сиздай баходир ва довюрак ўғлонларимиз борлигидан хақли равишда фахрланган холда, Сизларга ушбу байрам шарафи билан янгидан-янги муваффаққиятлар, кундалик ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар ва омад хамда ватанпарварлик ва садоқат руҳи ҳамиша  ёр бўлишини астойдил тилаб қоламиз. Бундан ташқари, барча келгуси ишларингизда хар қандай тўсиқларни мардонавор енгиб ўтиб, эзгу мақсадлар сари дадил одимлаб боришингизни ва омад калити хамиша чўнтагингизни тарк этмаслигини астойдил хохлаб қоламиз! Хамиша соғ-саломат бўлинг, лабингиздан кулгу аримасин! Байрам муборак бўлсин!

11
Юрт тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, давлатимиз чегараларининг дахлсизлигини таъминловчи қудратли куч ҳисобланмиш Сиздай жасур Ватан ҳимоячиларини 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Сизларнинг хаётингизда хам ушбу байрам рамзига айланган ижобий янгиланиш холатлари содир бўлишида тилакдошмиз! Хонадонингизга битмас-туганмас бахт-саодат ва қувонч ташриф буюрсин. Дастурхонингизда доимо тўкин-сочинлик хукмрон бўлсин! Омад қуши сизга ва яқинларингизга ҳамроҳ бўлиб қолсин! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

12
Улуғ алломалар, жаҳоний олиму фузалолар, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк саркардалар руҳи қўним топган ушбу муқаддас замин осойишталигини таъминлаётган Сиздай мард ва довюрак Ватан ҳимоячиларини 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин кўнглимиздан табриклаб, оилангизда хар доим файзу-барака, саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик ҳукмрон бўлишида тилакдош бўлиб қоламиз! Чехрангизни қувонч ва табассум асло тарк этмасин! Байрам муборак!

13
Хурматли ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, !
Сизни ва оила аъзоларингизни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этиб, Ватанимиз Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини оширишдаги ҳиссангизга таҳсинлар айтамиз! Хонадонингизни доимо тўкин-сочинлик, сиҳат-саломатлик, бахту-саодат тарк этмаслигига тилакдошмиз! Байрамингиз муборак бўлсин!

14
Хурматли ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, !
Ҳалқимизнинг тинч меҳнатини, осойишта ҳаётини, юртимизнинг мусаффо осмонини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга муносиб ҳисса қўшаётганлигизга таҳсинлар айтиб, Сизни барча хамкасбларимиз номидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан чин қалбимиздан табриклаб, Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, тўкин — сочинлик, фаровон ва мустаҳкам турмуш саодатини тилаб қоламиз! Қалбингизда қувонч, лабингизда кулгу ҳукмрон бўлсин!  Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz