20 йиллик эр-хотин 8 март тадбирида жанжаллашиб қолган. Воқеа жойига етиб келган полиция эрни отиб ташлади —  деб ёзади UzNews.uz».

nypost.com

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида полиция ходимлари хотинига пичоқ билан ҳужум қилиб, унга оғир тан жароҳати етказган ўзбекистонлик эркакни отиб ташлади. Бу ҳақда The New York Post нашри хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 март куни Нью-Йоркнинг Квинс даҳасида уюштирилган тадбирда асли ўзбекистонлик бўлган эр-хотин Жамшид Неъматов ва Амира Неъматова жанжаллашиб қолган. Жанжалда Жамшид Неъматов аёлига пичоқ ўқталиб, унга жароҳат етказган.

Шундан сўнг, тадбирдаги бошқа фуқаролар полиция чақирган. Воқеа жойига етиб келган Нью-Йорк полицияси ходимлари жаҳл отига минган эркакдан қўлидаги пичоқни ташлашни талаб қилган. Аммо, бу талабга бўйсунмагач, полиция ходимлари унга ўқ узишга мажбур бўлган.

Оқибатда, Жамшид Неъматов ҳалок бўлган. Унинг жароҳатланган хотинида жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Маълум қилинишича, эр-хотин 20 йилдан буён бирга яшаб келган ва уларнинг 4 нафар фарзанди бўлган. Фарзандларидан катта қизи 23, иккинчи қизи 20, ўғиллари 17 ва 14 ёшда бўлган.

От qwert.uz